Сурхондарё ва Қашқадарё

Сурхондарё ва Қашқадарё

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари Ўзбекистон Республикасининг жанубий-ғарбий  қисмида жойлашган. Марказлари Термиз ва Қарши шаҳарлари. Унда машҳур Кеш (Шаҳрисабз), Денов, Жарқўрғон, Насаф (Қарши) каби шаҳарлари бор. Кеш шаҳри темурийлар даврида «Қуббат ул-илм вал-адаб», деб эътироф этилган.

Воҳа 2700 йиллик тарихга эга бўлиб, VIII аср бошида Ислом халифалиги таркибига кирган. Бу ўлкада Ислом билан боғлиқ масжид, мадраса ва зиёратгоҳлар мавжуд. Шунингдек, Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Абул Муъин Насафий каби улуғ алломалар етишиб чиққан.

UZBEKISTAN WEATHER