Ўзбекистон тарихи

Ҳазрати Имом Мажмуаси
Бу мажмуа  фақиҳ Абу Бакр ибн Исмоил Қаффол Шоший шахси билан боғлиқ. Ушбу мажмуага қуйидаги зиёратгоҳлар киради:

Мўйи муборак мадрасаси.

XV асрда қурилган. Бу мадрасада VII асрга оид Усмон Мусҳафи сақланмоқда. Унинг аслийлигини ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан 2000 йили берилган гувоҳнома тасдиқлайди.

Бароқхон мадрасаси.

XVI-XVIII асрларда уч босқичда қурилган. Мадраса 1956-2006 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати идораси сифатида фойдаланилган.

Намозгоҳ масжиди.

XIX асрда қурилган.

1972 йили ушбу масжид ҳудудида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташкил этилган ва ҳозирда фаолият олиб бормоқда.

Қаффол Шоший обидаси.

Мақбарани қорахонийлар тиклашган. Мўғуллар истеълосидан кейин Амир Темур XIV асрда қайтадан бунёд этган. Ёдгорликнинг замин қисмлари X-XI асрларга, юқори қисми эса XIV-XVI асрларга мансубдир.

Тилла Шайх масжиди. 

XIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган. Ҳозирда фаолият олиб бормоқда.
Ҳазрати Имом жомеъ масжиди. 2007 йили қурилган.

Кўкалдош мадрасаси
Мадраса Қулбобо Кўкалдош томонидан XVI асрда қурилган. Мадра¬са 3 қаватли бўлиб, ҳозирда 2 қавати сақланиб қолган. Мадраса фаолият олиб бормоқда.

Шайх Зайниддин зиёратгоҳи
Зиёратгоҳ тасаввуфдаги суҳравардия тариқатининг асосчиларидан Зайниддин Кўйи Орифоний номи билан боғлиқ. Мажмуа XII-XIII асрларда бунёд этилган.

Абулқосим мадрасаси
Мадраса XIX асрда Абулқосим Эшон ташаббуси билан қурилган.

Шайх Хованди Тоҳур зиёратгоҳи
Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси XV-XIX асрларга оид.

Тошкент метроси
Тошкент метроси 1977 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилган. Уч тармоқнинг умумий узунлиги 36,2 км бўлиб, уларда 29 бекат жой олган.

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажуи
Мажмуа XX асрнинг  30-40-йилларида шўролар томонидан қатағон қилинган ватандошлар хотираси учун 2000 йилда барпо қилинган. 2002 йилда «Қатағон курбонлари хотираси» музейи ташкил этилган.

Тошкент телевизион минораси
Тошкент телеминораси 1978-1985 йилларда қурилган. Баландлиги 375 метр бўлиб, Марказий Осиёдаги энг баланд бинодир.  115 метр баландликда томоша майдони мавжуд.

Чорсу бозори
    Чорсу Марказий Осиёдаги катта ва қадимий бозорлардан бири. X асрга оид манбаларда ушбу бозор ҳақида маълумотлар келтирилган. Тарихда Чорсу, Жўба, Регистон, Эски жўба тарзида ҳам аталган.  

Олой бозори
    Олой бозори тарихда кичкина савдо растаси бўлган. 1928 йилдан “Олой бозори” номи билан расмий бозорга асос солинган. Тошкентнинг катта бозорларидан бири.

Темурийлар тарихи давлат музейи
Музей 1996 бунёд этилган. Бино 3 қаватдан иборат. Кўргазма залида Темурийлар тарихига оид ноёб экспонатлар мавжуд.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи
Музей 1876 йилда ташкил этилган. У Ўзбекистон ва Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий обидаларини сақлаш ва ўрганиш бўйича мамлакатда йирик илмий текшириш маркази. Унда 250 мингга яқин тарихий, санъат ва маданият ёдгорликлари сақланади. Музей биноси 1999-2003 йилларда қайта таъмирланди.

Мустақиллик майдони
Мустақиллик майдони 1917 йилгача Собор майдони, 1917-1966 йилларда Қизил майдон, 1966-1991 йиллари Ленин номидаги майдон, 1992 йилдан Мустақиллик майдони деб атала бошлаган. Ушбу майдон яқинида 1998 йилда барпо этилган II жаҳон уруши қурбонлари «Хотира майдони» мавжуд.

Ўзбекистон миллий боғи
Тошкент шаҳрининг марказий қисмида жойлашган, майдони 69 гектар. 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантаналари муносабати билан бунёд этилган.

UZBEKISTAN WEATHER